Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди
Покистондан хабар беришларича, Ҳиндистонга тегишли иккита ҳарбий самолёт Покистон ҳаво ҳудудида уриб туширилган.
Бу ҳақда Press TV хабар тарқатди.
ТАСС’нинг Покистон қуролли кучлари матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофурга асосан хабар қилишича, «Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб кирган».
Аниқлик киритилишича, самолёт учувчиларидан бири асирга ҳам олинган.
Ушбу ҳолат бўйича батафсил тафсилотлар ҳозирча йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашаётгани хабар қилинганди.
26 февраль эрталаб Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайиши Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокхале бу зарба зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини айтган.
Мавзуга оид
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
00:15 / 22.12.2024