Ўзбекистон | 17:30 / 01.03.2019
155920
5 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Сенатнинг 18-ялпи мажлиси қандай ўтди?

Фото: KUN.UZ

28 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Ялпи мажлис кун тартибига 23 масала киритилган бўлиб, биринчи куни уларнинг 15таси кўриб чиқилди. Биринчи куни 14 қонун маъқулланди ва 1 қонун рад этилди. 

Маъқулланган қонунлар ичида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида», «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида», «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги янги қонунлар бор. Шунингдек, айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда айрим халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид қонунлар ҳам маъқулланди. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун эса айрим камчиликлари туфайли рад этилди. 

Ўзбекистон Республикаси бош вазирига, бош вазир ўринбосарларига парламент сўровлари юборилиши маълум бўлди. 

Kun.uz фотомухбири икки кун давомида сенат фаолиятини суратларга муҳрлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раҳбарияти
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев
Адлия вазири Русланбек Давлетов
Сенатор Рустам Иноятов
Сенатор Мираброр Усмонов
Сенатор Валерий Тян
Сенат раҳбарияти

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Сенат Раиси ўринбосари Муса Ерниязов
Янги аъзо Гулчеҳра Рихсиева таништирилмоқда
Марказий сайлов комиссияси раиси, сенатор Мирзо-Улуғбек Абдусаломов
Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Ғуломжон Ибрагимов
Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қобул Турсунов
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев
Тошкент шаҳри ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зафар Рўзиев

Адлия вазири Русланбек Давлетов
«Оила» маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси
Батир Матмуродов
Бош прокурор ўринбосари Ғайрат Хидоятов
Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори, сенатор Орал Атаниязова 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев
Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Бойматжон Расулов 
Рустам Иноятов ва Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов
Бухоро вилояти ҳокими Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев билан

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагалдиев
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги раҳбари, сенатор Азим Латипов
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Рўзи Саидов

Сенатнинг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тожиев
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Толибжон Мадумаров

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Сайёра Баратова
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров 
Ички ишлар вазири ўринбосари Акромхон Бобохонов 
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Шуҳрат Чўллиев
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Турғун Искандаров

Бош п​​​рокуратурада бошқарма бошлиғи Рустам Ҳайитов
Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги «Шаҳрихонсой» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тожибар Юлдашева 
Тошкент шаҳар маҳалла оқсоқоли Зуфаров Муҳамаджон

Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов

«Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, сенатор Гулистан Аннакличева 

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар
ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов
Адлия вазири Русланбек Давлетов
Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зафар Рўзиев
Тошкент шаҳри ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев
РШТЁИМ Жиззах филиали Гинекология бўлими акушер-гинекологи, сенатор Гулнора Тўраева
Мираброр Усмонов ва Рустам Иноятов

 

 

 

 

Мавзуга оид