Light | 15:58 / 07.03.2019
20598
2 дақиқада ўқилади

Бора Бора уйларида нима бор? 

Тинч океанидаги Бора Бора ороли жаннатмакон жой саналади. Сувнинг устида қурилган уйлар одамни бир қарашдаёқ ўзига маҳлиё қилади. Бироқ уларнинг ичида нима бор? Уларнинг ичи ҳам ташқариси каби соддами?

Албатта, турли уйлар бор, айримларининг ичида ҳатто ҳовуз ҳам бор (бир томондан у нимага керак, ахир атрофда шундай гўзаллик турганида). “Бортдаги” стандарт қулайликларга эга одатий уйни кўздан кечирамиз. Яқинроқдан назар солинса, у қуйидаги кўринишда:

Уйларнинг девори ёғочдан, бир вақтнинг ўзида қулай пластик деразалар ҳам ўрнатилган. Бу уйқу вақтида сув шовқини халақит қиладиган кишилар учун зарур. Том фақат узоқдан сомондан ишланган бўлиб кўринади. Аслида бу декоратив қисм бўлиб, у ҳам асосан ёғочдан ишланган.

Ичида нима борлигини билиш учун «ҳордиқ учун стол ва каравотдан ташқари яна нима керак?» деган саволга жавоб топиш керак. Ҳа, энг оддий уйларда бошқа ҳеч нарса йўқ.
Агар хонанинг нариги бошида телевизор ёки бошқа замонавий қурилмалар мавжуд деб ўйласангиз, хато қиласиз. Дунёнинг нариги чеккасида дам олаётганда цивилизация излари бўлмаслиги бир ҳисобдан жуда тўғри.

Энг асосий савол – бундай уй қанча туради?

Мавсумга қараб, бундай уй суткасига 10 мингдан 30 минг долларгача бўлади. Қиммат албатта, бироқ океандаги уй жаннатмонанд ва унинг учун пул тўлашга тўғри келади.

Мавзуга оид