Жамият | 20:44 / 13.03.2019
23007
1 дақиқада ўқилади

Қумқўрғон туманида она-бола каналга чўкиб кетиб ҳалок бўлди

Қумқўрғон туманида 8 ёшли бола ва унинг онаси каналга чўкиб кетиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Қумқўрғон тумани ИИБ хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа 11 март куни кеч соат тўртларда содир бўлган. Туманнинг Улуғбек маҳалласи, Анҳор кўчасида яшаган Б.И. уйи олдидан оқиб ўтувчи “Шеробод” канали атрофида қўй боқиб юрган вақтида бехосдан каналга тушиб кетиб чўка бошлаган. Унинг онаси Б.Ф. ўғлини қутқариш мақсадида ўзини сув ичига ташлаб, чўкиш натижасида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид