Спорт | 07:42 / 16.03.2019
19940
1 дақиқада ўқилади

ФИФА клублараро жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширди

Фото: Getty Images

15 март куни ФИФА клублараро жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 24тага ошириш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Фото: AP

Янги форматга кўра, мусобақа ҳар 4 йилда 1 маротаба, ёзда ўтказилади. Дастлабки турнир 2021 йилнинг 17 июнь – 4 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг сўнгги 4 йилдаги ғолиблари, Жанубий Америкадан 6та клуб, КОНКАКАФ, Африка ва Осиёдан 3тадан, Океаниядан эса 1та клуб иштирок этади. Клублар 3та иштирокчидан иборат 8та гуруҳга ажратилади. Уларнинг ғолиблари чоракфиналга йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги форматга кўра, клублараро жаҳон чемпионати ҳар йили декабрь ойида ўтказиб келинган ва унда 7та клуб иштирок этган.

Мавзуга оид