Жаҳон | 23:01 / 18.03.2019
15409
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик олимлар тарихдаги энг кучли момақалдироқни қайд қилишди

Ҳиндистонлик олимлар манфий электр зарядга эга нобарқарор элементар заррача – мюон ёрдамида кузатувлар тарихидаги энг кучли момақалдироқни қайд қилишди. Олимлар бунда GRAPES-3 телескопидан фойдаланишган.

Олимларнинг таъкидлашича, улар рекорд кучдаги момақалдироқни, яъни 1,3 млрд вольт кучланишга эга электр энергияни қайд қилишган.

Олимлар бунда ўлчашнинг мутлақ янги усулидан фойдаланишган. Бу усул уларга мюонларни ўлчашга ёрдам берган. Мюонлар электронларга ўхшаш бўлса-да, улардан анча оғирроқ ва уларнинг таҳлили олимларга аниқроқ натижаларни олишга имкон беради.

Телескоп одатда дақиқасига 2,5 млнта мюонни қайд қила олади, бироқ момақалдироқ вақтида уларнинг миқдори анча ўзгаради. Олимлар бирорта заррани ҳам ўтказиб юбормаслик учун кузатув пунктига қўшимча равишда электр майдони мониторларини ўрнатишган, чунки мюонлар унда секинроқ ҳаракатланади ва ўз энергиясини йўқотиб боради. Бунинг эвазига потенциаллар фарқини ҳисоблаб чиқишга муваффақ бўлинади. 

Юқоридаги натижа бир чақмоқ шундай улкан миқдордаги электр энергияни сақлаганини англатмайди. Вольтлар электр майдон қанчалик кучли бўлгани кўрсатади, чунки мусбат зарядланган сув молекулалари довулли булут чўққисига итариб чиқарилади, манфий зарядланган муз эса пастда жойлашади.

Мутахассисларнинг айтишича, қайд қилинган момақалдироқнинг кучини бир ядро реактори кучига қиёсласа бўлади.

Мавзуга оид