Жаҳон | 00:32 / 18.03.2019
14619
1 дақиқада ўқилади

Сурия ғарб давлатларидан товон пули талаб қилди

Сурия ташқи ишлар вазирлиги ғарб давлатларидан мамлакатга АҚШ бошчилигидаги коалициянинг аралашуви оқибатида етказилган зарарни қоплашни талаб қилди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди. 

Вазирликда таъкидланишича, Сурия урушдан кейинги мамлакатни тиклашда ғарб давлатлари ёрдамига муҳтож бўлмаса-да, коалициядан “етказилган вайронгарчиликлар ва қабиҳ жиноятлар” учун товон пули талаб қилишга ҳақлидир.

Вазирликда коалициянинг хатти-ҳаракатлари тинч аҳолининг ўлимига ва йирик вайронгарчиликларга олиб келгани, бу эса Ғарб давлатлари учун шармандалик доғи ҳисобланиши қўшимча қилинган.  

Аввалроқ АҚШ, Франция, Германия ва Буюк Британия Сурияни тиклашда ёрдам беришдан бош тортгани маълум қилинганди. 

Мавзуга оид