Фан-техника | 20:22 / 21.03.2019
39311
1 дақиқада ўқилади

Олиб қочиш қийин бўлган автомобиллар рейтинги эълон қилинди 

Британиянинг Thatcham Research тадқиқот маркази олиб қочиш қийин бўлган автомобиллар рейтингини эълон қилди

Тадқиқотчилар синов доирасида 11 русумдаги автомобилни механик усул билан ёки электрон ҳимоя тизимидаги заифликдан фойдаланиб "олиб қочишга" ҳаракат қилиб кўришди.

Энг юқори ўринларни Audi e-tron, Mercedes-Benz B-Class ҳамда Jaguar XE ва Land Rover Evoque автомобиллари эгаллади.

Audi e-tron
Mercedes-Benz B-Class
Jaguar XE
Land Rover Evoque

 Ford Mondeo, Kia ProCeed, Hyundai Nexo, Porsche Macan, Lexus UX ва Toyota Corolla Hybrid паст баҳо олди. Синовлар давомида уларни масофадан туриб очиш мумкинлиги аён бўлди.

Энг охирги ўринни Suzuki Jimny автомобили эгаллади. 

Suzuki Jimny

Мавзуга оид