Жаҳон | 10:50 / 31.03.2019
22167
1 дақиқада ўқилади

Малика Меган қироллик анъанасини бузишга қарор қилди

Фото: Getty Images

Британия қироллик оиласи аъзоси, герцогиня Меган Маркл бошқа маликалар фарзанд кўрган туғруқхонага бормайди, деб хабар тарқатган The Sun.

Маълум қилинишича, малика Кейт Миддлтон ва Диана фарзандлари дунёга келган Муқаддас Мэри шифохонасининг Линдо қаноти хизматидан Меган Маркл фойдаланмоқчи эмас. У турмуш ўртоғи Гарри билан истиқомат қилаётган хонадонига яқин жойдаги туғруқхонани танлаган, шунинг билан қироллик оиласининг анъанасини бузишга аҳд қилди.

«Гарри ва Меган фарзандининг туғилиши жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотишини билади. Аммо туғилажак бола тахтнинг тўғридан-тўғри эгаси бўлолмайди, шунинг учун қироллик жуфтлиги туғруқни омма нигоҳидан яширмоқда» , — деб ёзади нашр.

1977 йилдан буён шифохонанинг Линдо қаноти қироллик оиласи учун анъанавий туғруқхонага айланганди. Бу ерда малика Аннанинг ўғли — шаҳзода Питер, тўрт йил ўтиб қизи Зара дунёга келганди.

Мавзуга оид