Де Лигт Роналдунинг футболчи сифатидаги энг яхши хислатини айтди
«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт ЕЧЛ чорак финали доирасидаги «Ювентус»га қарши илк ўйин (1:1) таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиннинг бошиданоқ стадионда ўта қизғин муҳит ҳукмрон эди. Ўйин бошида гол уриш учун бир нечта яхши имкониятларимиз бўлди, лекин танаффусга озгина қолганда гол ўтказиб юбордик.
Роналдунинг истеъдодидан ташқари энг яхши хислати – у майдонда ҳақиқий йиртқичга айлана олишида. У гол уриш учун жимитдеккина имкониятни ҳам кўра олади ва бундан фойдаланиб қолади. У тўп билан бир неча футболчининг орасига ёриб киришдан қўрқмайди.
Бугун биз чорак финалга тасодиф туфайли келиб қолмаганимизни исботладик», – деган де Лигтнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини Туринда, 16 апрель – сешанба куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024