Хакерлар гуруҳи Британия ҳукуматидан Ассанжни қўйиб юборишни талаб қилишди
Anonymous халқаро хакерлар гуруҳи Лондонда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг қўлга олиниши муносабати билан Буюк Британия ҳукуматига мурожаат қилди. Мурожаат гуруҳ сайтида жойлаштирилди.
"Ассанжни қўйиб юборинг ёки бунинг учун жавоб берасиз!"- дейилади Anonymous баёнотида.
Хакерларнинг таъкидлашича, Ассанжнинг қўлга олиниши ҳамда WikiLeaks ходимларининг таъқиб қилиниши Бирлашган Қироллик ҳукумати "ўз сирларини сақлаб қолиш учун ҳеч нарсадан қайтмаслигидан" далолат беради. Бундан ташқари, Ассанж, "давлат душмани ҳисобланади, чунки у сўлларнинг ҳам, ўнгларнинг ҳам жиноятларини фош қилган".
Ассанж 2006 йилда WikiLeaks порталига асос солган, унда қатор ҳукуматлар, жумладан АҚШ фаолиятига оид махфий маълумотлар чоп этилган. 2012 йилда Швецияда унга нисбатан айблов эълон қилинганидан сўнг у Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан бошпана сўраган ва етти йил давомида ўша ерда яшаб келди. Пайшанба куни Эквадор унга бошпана беришни рад этди ва Лондон полицияси уни ҳибсга олди.
Мавзуга оид
15:34 / 18.12.2024
Британиянинг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда филиал очишни режалаштиряпти
11:35 / 09.12.2024
Британия Янги Тошкентда барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этмоқчи
12:00 / 02.12.2024
Британия Ўзбекистон металлургия соҳасига инвестиция киритишга қизиқиш билдирмоқда
11:14 / 02.12.2024