Жамият | 18:55 / 13.04.2019
7171
3 дақиқада ўқилади

“BankExpo-2019”: “Микрокредитбанк”нинг ўзига хос ютуқлари

Фото: Микрокредитбанк

Хабарингиз бор, айни кунларда “Ўзэкспомарказ” павильонида “BankExpo-2019” кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда.

Мазкур кўргазмада “Микрокредитбанк” ўз мижозларига замонавий хизмат турларини тақдим қилмоқда, деган гапни ишлатсак, бу гапдан хабардор бўлмаслигингиз мумкин. Демак, бир бошдан санаймиз.

Банк томонидан жисмоний шахслар учун “овердрафт” ва “микроқарз” кредитлари ҳамда банк ҳисоб рақамларини масофадан туриб бошқариш имконини берувчи "MKB Mobile" иловаси жорий этилган. Мижозлар учун қулайликлар яратиш мақсадида банкнинг "MKB Mobile" иловаси ёрдамида:

-      коммунал тўловларни бир зумда тўлаш;

-      картадан картага маблағ ўтказиш (Р2Р);

-      QR-код орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш;

-      мижознинг “сўм” пластик картасидан “валюта” пластик картасига автоконверсия қилиш;

-      пластик картадаги маблағларни “online омонат”га қўйиш;

-      “оnline-овердрафт” ва “оnline-микроқарз” кредитларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган.

Фото: Микрокредитбанк

Эътиборли томони шундаки, банк томонидан жорий қилинган “оnline-микроқарз” хизматидан фойдаланувчилар атиги 5 сония ичида, боз устига турфа қоғозбозлиг-у, минг хил ҳужжатларни расмийлаштирмаган ҳолда кредит олиш имконига эга бўлишади. Бунинг учун бор-йўғи мижознинг ойлик иш ҳақи – “Микрокредитбанк” пластик карточкаларига молиялаштирилганининг ўзи етарли асос бўлиб ҳисобланади.

Ушбу хизмат турининг жорий қилингани – банк ўз мижозларини кунлик эҳтиёжлар учун талаб этиладиган маблағлар билан тез, қулай ва “онлайн” тарзда таъминлашни бош мақсад қилиб олганидан далолат беради.

Яна бир гап. Кўргазма давомида банк ўзининг – ишончли, фаол ҳамда барқарор фаолият кўрсатаётган мижозларини тақдирлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид