Спорт | 08:31 / 18.04.2019
9945
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ ҳафтасининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

УЕФА расмий сайтида Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлиш учун 4 номзод номи маълум қилинди.

Ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар: «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, «Аякс» ҳимоячиси Матейс де Лигт, «Тоттенҳэм Ҳотспур» форварди Сон Хин Мин ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино.

Месси «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда дубль қайд этди, де Лигт «Ювентус»га қарши ўйинда ғалаба голи муаллифи бўлди, Сон Хин Мин ҳам «Манчестер Сити»га қарши голларга бой ўйинда иккита гол урди, Фирмино ҳам «Порту»га қарши ўйиннинг энг фаол футболчиларидан бўлди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Чемпионлар лигасининг бу ҳафтасида қуйидаги 4 ўйин ўтказилди: «Барселона» — «Манчестер Юнайтед» (3:0), «Ювентус» — «Аякс» (1:2), «Манчестер Сити» — «Тоттенҳэм Ҳотспур» (4:3), «Порту» — «Ливерпуль» (1:4).

Мавзуга оид