Мудофаа вазирлиги: ҳамкорликда ўтказилган жанговар машғулотлар якунланди
Кеча, 18 апрель куни Сурхондарё вилоятида 16 апрелда бошланган Ўзбекистон Қуролли Кучлари куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотининг якуний — асосий босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кун давомида ўқув-жанговар машғулотлар учта нуқтада — “Ўзбекистон—Туркманистон—Афғонистон”, “Ўзбекистон—Тожикистон—Афғонистон” чегаралари туташган ҳудудда ҳамда “Ҳайратон” кўпригида ўтказилди.
Жанговар ҳаракатлар мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаевнинг бевосита раҳбарлиги остида мувофиқлаштирилди.
Жанговар операциялар сценарийсига кўра, Ўзбекистон чегарасини шартли ноқонуний қуролли гуруҳлар томонидан бузиб ўтиш ҳолатини тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳудудий бўлинмалари уларга қаршилик кўрсатиш билан биргаликда Қуролли Кучлар куч тузилмаларига, хусусан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларига тегишли сигнал берилди. Операция режасига мувофиқ хавфни бартараф этиш учун қўшинлар тезкор жанговар шай ҳолатга келтирилди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг куч ва техника воситалари иштирокида шартли жангарилар кириб келган ҳудуд ҳарбий техникалар ёрдамида ўраб олинди ҳамда улар турли қуроллардан жанговар ўт очиш орқали йўқ қилинди. Махсус гуруҳлар Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий вертолёт ёрдамида воқеа жойига етказилди ва ҳудуд синчковлик билан текширилди. Чегара қўшинларига қарашли катерлар орқали қуруқликдаги “душман”га зарба берилди.
Шундан сўнг, ҳудудда учувчисиз учиш қурилмалари ҳамда бошқа техника воситалари ёрдамида тозалаш ва кузатиш ишлари амалга оширилди.
Мавзуга оид
22:17 / 25.12.2024
Финландия бир ҳафтада 280 минг ҳарбийни сафарбар этишга тайёр
12:10 / 25.12.2024
Собиқ исёнчи гуруҳлар Сурия Мудофаа вазирлигини назорат қилмоқчи
14:30 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида космик суратларга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда
21:12 / 12.12.2024