Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон Осиёда яна тенгсиз
Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлигидаги ҳаваскорлар бокси бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари якунланди.
+91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевга қарши жанг қилиб, рақибини очколар ҳисобига мағлуб этди ва иккинчи бор Осиё чемпионига айланди.
Баҳодир Жалолов финалга қадар хитойлик Ҳаипенг Му ва суриялик Муҳаммад Мулайес тўсиғидан осонлик билан ўтганди.
Жалоловнинг медали Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг турнирдаги тўртинчи олтин медали бўлди. Бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Бобо Усмон Ботуров (-69 кг) олтин медалларга эга чиққан, Шукуржон Раҳимов (-60 кг) бронза, Санжар Турсунов (-91 кг) кумуш медал билан кифояланганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси 4та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медал билан Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси 5 финалдан 4тасида ғалаба қозонди:
49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Дипак (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Кавиндер Сингх (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобо-Усмон Батуров – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хюнг Кю Ким (Ж.Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон).
Шунингдек, аёллар терма жамоаси ҳам 3та бронза медалга эгалик қилишди.
Мусобақада совриндор бўлган боксчилар:
Олтин медаль эгалари:
Нодирбек Мирзаҳмедов (-49 кг
Миразизбек Мирзаҳалилов (-52 кг)
Бобо-Усмон Батуров (-69 кг)
Баҳодир Жалолов (+91 кг)
Кумуш медаль эгаси:
Санжар Турсунов (-91 кг)
Бронза медали эгалари:
Шукуржон Раҳимов (-60 кг)
Шаҳноза Юнусова (-69 кг)
Ёдгорой Мирзаева (-57 кг)
Мафтуна Мелиева (-64 кг)
Ўзбекистон 2017 йили Тошкентда ўтган қитъа биринчилигида ҳам яққол устунлик (9та олтин ва 1та кумуш) тенгсиз бўлганди.
Мавзуга оид
17:11 / 29.11.2024
Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
03:07 / 11.08.2024
Баҳодир Жалолов ҳаваскордан профессионал боксга ўтганини эълон қилди
02:17 / 11.08.2024
Баҳодир Жалолов — икки карра Олимпиада чемпиони
11:15 / 08.08.2024