Спорт | 15:00 / 26.04.2019
12635
2 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати. Санжар Турсунов кумуш медал билан кифояланди

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари доирасида ўзбекистонлик яна бир боксчи рингга чиқди.

-91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов жанубий кореялик Ҳёнг Кю Кимга қарши рингга кўтарилиб, рақибига очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.

Санжар Турсунов финалга қадар қирғизистонлик Чингиз Борбашев ва иорданиялик Ҳуссайн Иашаишни мағлуб этганди.

Бу Ўзбекистон жамоасининг турнирдаги илк кумуш медалидир. Бунгача Шукуржон Раҳимов (-60 кг) бронза, Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Бобо Усмон Ботуров (-69 кг) олтин медалларга эга чиққанди.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси муддатидан аввал турнирда биринчи ўринни қўлга киритиб бўлган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Sanjar__Tursunov 91 Kg 👑 (@sanjar_tursunovofficial) on

Мавзуга оид