Спорт | 18:55 / 17.09.2019
17586
2 дақиқада ўқилади

Санжар Турсунов ҳиндистонлик боксчига ютқазди

Бугун, 17 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -91 кг вазн тоифасидаги вакили Санжар Турсунов мазкур жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ҳиндистонлик Санжит Санжитга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатида ҳозирча Ўзбекистон жамоасининг уч нафар вакили - Элнур Абдураимов (-63 кг), Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) ўз иштирокини якунлашди.

Бугун кечки дастурда Ўзбекистон терма жамоасининг яна 4 нафар вакили чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина).

Жангларни томоша қилиш учун линк:

Ring B: Миразизбек Мирзахалилов - Муҳаммад Ҳамут, 19:25 дан сўнг, Бобоусмон Батуров - Деланте Жонсон, 19:55дан сўнг,  Дилшодбек Рўзметов - Андреи Арадоай, 21:20 дан сўнг, Баҳодир Жалолов - Цонте Рогава, 22:30дан сўнг.

Мавзуга оид