Спорт | 20:29 / 01.05.2019
6823
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» иродали тарзда «Металлург»ни енгди

Суперлигада 7-тур ўйинлари бошланди.

«Пахтакор» ўз майдонида «Металлург» билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

12-дақиқада Исоқжонов узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, чиройли тарзда гол урди ва «Металлург»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан 1 дақиқа ўтгач Черан ҳисобни тенглаштирди. Унинг ўзи 37-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 19 очко билан 1-ўринда, «Металлург» эса 10 очко билан 3-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 7-тур
1 май, Тошкент, «Пахтакор» стадиони 
ПАХТАКОР (Тошкент) – МЕТАЛЛУРГ (Бекобод) 2:1
Голлар: Черан (13, 37 пен) – Исоқжонов (12) 
Пахтакор: Қувватов, Комилов, Аъзамов, Симич (с), Алижонов, Ҳамробеков, Сидиқов, Машарипов, Черан, Ҳамдамов, Сергеев
Металлург: Лобанов, Отахонов, Йўлдошев, Исоқжонов, Абдураҳимов, Муллажонов, Усмонов, Тожиев, Андреев, Исматуллаев (с), Пардаев
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Усмонов, Р.Шояхметов, Д.Раҳмонов.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Л.Қўчқоров.

Мавзуга оид