Пенальтилар Суперлигаси. Жорий мавсумда 19-марта пенальти белгиланди
Суперлига 7-турининг очилиш ўйинида «Пахтакор» ўз майдонида «Металлург»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Чемпионат етакчисининг голларидан бирини Драган Черан пенальтидан урди. Ҳакам Жалолиддин Машариповга қарши қўполлик учун «Металлург» дарвозасига пенальти белгилади.
Черан Суперлиганинг жорий мавсумида белгиланган 19-пенальтини голга айлантирди. Бу ҳар турида ўртача 3 тадан пенальти белгиланмоқда дегани. «Навбаҳор» - «Бунёдкор» ўйини бу борада энг сермаҳсул бўлиб турибди. Ўша ўйинда ҳакам 4 та пенальти белгилаганди.
19 та пенальтидан 17 таси голга айланган, икки марта дарвозабонлар 11 метрлик стандартдан берилган зарбаларни қайтаришган. «Динамо» посбони Ботирали Эргашев «Сурхон»га қарши ўйинда Шерзод Каримовнинг, «Бунёдкор» дарвозабони Мурод Зуҳуров эса «Навбаҳор» ҳужумчиси Александ Касяннинг пенальтидан берган зарбасини қайтаришга эришди.
Пенальти тепиш бўйича «Пахтакор» етакчилик қилмоқда. Арвеладзе шогирдлари 4 марта пенальти тепиб, ҳар сафар гол уришди. «Пахтакор»нинг пенальтиларини 2 марта Драган Черан, 1 мартадан Марат Бикмаев ва Жалолиддин Машарипов голга айлантиришди.
«Металлург» бу борада иккинчи ўринда. Бекободликлар 3 марта пенальти тепишган. ОКМК, «Навбаҳор», «Бунёдкор», «Қўқон-1912» каби жамоалар 2 мартадан, «Сўғдиёна», «Андижон», «Сурхон» ва «Локомотив» бир мартадан пенальти тепган. «Динамо», «Бухоро», «Насаф» ва «Қизилқум» жамоалари ҳозирча пенальти тепиш «баҳтига муяссар бўлишмади».
Мавзуга оид
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
18:13 / 21.11.2024
Шацких «Пахтакор»даги вазифасига қайтгач, Тожиев, Черан, Собирхўжаев қайдномага ҳам киритилмади
13:50 / 02.11.2024