Жаҳон | 15:52 / 03.05.2019
11751
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг акасини ўлдиришда айбланган вьетнамлик аёл озодликка чиқди

Фото: TASS/imago/Xinhua

Малайзияда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намни ўлдиришда айбланган вьетнамлик Доан Тхи Хионг озодликка чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

30 ёшли аёлнинг адвокати у Малайзияга қайтиб келишини маълум қилди.

Малайзия олий суди 1 апрель куни Доан Тхи Хионгга нисбатан қўйилган қасддан қотиллик қилиш айбловини соғлиққа ўлимга олиб келувчи шикаст етказиш айбловига ўзгартирди. Натижада у уч йил тўрт ойга озодликдан маҳрум қилинди. Адвокатнинг айтишича, унинг ҳибсда бўлиб турган муддати ҳисобга олинган. Март ойида ушбу ишдаги яна бир гумонланувчи, индонезиялик 26 ёшли Сити Айсиа озодликка чиқарилганди.

Ким Чен Нам 2017 йил 13 февралда Куала-Лумпур аэропортида кимдир унинг юзига номаълум суюқлик сепганидан сўнг бош айланишидан шикоят қилган ва касалхонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган. Малайзия ҳукуматининг билдиришича, ўлимга асабни фалажловчи VX моддаси сабаб бўлган.

Мавзуга оид