Ўзбекистон | 22:10 / 06.05.2019
51658
2 дақиқада ўқилади

Намангандаги Мингбулоқ конидан дастлабки нефть қазиб олинди

Фото: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конида олиб борилаётган инвестицион лойиҳалар доирасидаги синаш ишлари мобайнида илк нефть қазиб олинган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Лойиҳани амалга ошираётган «Мингбулоқнефть» МЧЖ қўшма корхонаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Хитойнинг СNPC миллий нефть-газ корпорациясининг паритетли бошланмаларида тузилган.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг энергетика ҳамкорлиги соҳасидаги энг йириги ҳисобланади ва «Бир макон — бир йўл» тарихий стратегия доирасида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра оддий эмас, деб саналади. Конни ишга туширишда асосий муаммолар қуйидагилардир: унинг ўта чуқурликда эканлиги (6000 м ва ундан ҳам ортиқ); юқори пласт босимлари (115 МПа’дан ортиқ), пласт ҳароратлари (168 даражадан ортиқ) ва бошқа омиллар.

Хитойнинг СNPC нефть компанияси Хитойнинг Торим ботиғида шундай конлар билан ишлаб кўриб орттирган тажрибасини Мингбулоқ конида ҳам қўллаган. 

Фото: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид