Light | 23:37 / 11.05.2019
23613
4 дақиқада ўқилади

Ҳар куни бирор янги нарса ўрганишни истайдиганлар учун 10 та илова

Фото: Лайфхакер

Дунёқарашингизни кенгайтиринг, хорижий тилларни ўрганинг, мусиқа асбобларини чалишни ўзлаштиринг – ҳар бир кундан унумли фойдаланинг.

1. TED

Худди шу номдаги конференциянинг расмий иловаси бўлиб, у билимга бўлган чанқоқликни қондиришда ёрдам беради. TED’да турли мавзулардаги 2 мингдан ортиқ маърузалар тўпланган. Барча видеоларда субтитрлар мавжуд. Уларни офлайн томоша қилиш учун юклаб олиш, хатчўплар қўшиш ва плейлистлар яратиш мумкин.

2. Khan Academy

Khan Academy таълим сервисининг иловаси. Унинг ёрдамида деярли исталган нарсани бепул ўрганиш мумкин. Видео, мақола ва интерфаол машқлар кўринишидаги 10 дан ортиқ микромаърузалар тақдим этилган.

3. Curiosity

Кишида илҳом уйғотувчи илова, ортиқча ҳаракатларсиз дунёқарашни кенгайтириш ва ақл-заковат даражасини ошириш имконини беради. Иловада қизиқарли ҳикоялар, бошқотирмалар, статистика, шунингдек, қулай излаш тизими, викторина ва материалларнинг ҳафталик дайжести мавжуд.

4. DailyArt

Агар санъатни тушунишни орзу қилган бўлсангиз, бироқ буни нимадан бошлашни билмасангиз, DailyArt’ни синаб кўринг. Бу илова ёрдамида бутун дунёдаги 500 дан ортиқ музейлар коллекцияларига кириш имкониятини қўлга киритасиз ва ҳар куни мумтоз ва замонавий санъат асарлари ва уларнинг муаллифлари билан танишасиз.

5. Blinkist

Blinkist саргузашт бўлмаган асарларнинг асл моҳиятини ажратиб беради, унинг ёрдамида кам вақт сарфлаб, асар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Илова кутубхонасида 2 500 дан ортиқ бестселлерлар мавжуд: бизнес адабиётлардан тортиб, мустақил ривожланиш мавзуларигача. Уларни ҳам ўқиш, ёки исталган вақтда тинглаш ҳам мумкин.

6. Duolingo

Ўйин режимида хорижий тилларни ўрганиш учун машҳур илова. Луғат бойлигини тўлдиринг, эшитиш ва кўриш орқали англашни машқ қилинг, сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиринг. Қадам-бақадам полиглотга айланиш мақсадига яқинлашасиз.

7. Memrise билан тил ўрганинг

Memrise кўнгилочар машғулот тарзида инглиз тили ва яна 10 дан ортиқ хорижий тилларда сўзларни ўрганишга ёрдам беради. Илова интервалли ёд олиш усули ва видеоларни қўллаб, сўзлашиш кўникмаларини ривожлантириш, талаффузни тўғрилаш ва кундалик равишда луғат бойлигини оширишга ёрдам беради.

8. UrbanDictionary

Инглиз тили жаргон сўзлари онлайн-луғатининг иловаси. У ерда тушунарсиз сўз ва иборалар маъносини билиш мумкин. Ҳар куни Urban Dictionary кун сўзини кўрсатади ва норасмий инглиз тилини осон тушунишга ҳисса қўшади.

9. Yousician

Ўзингизда мусиқа соҳасига хос мақсадларни яширин мақсадларни ҳис этяпсизми? У ҳолда кунига бироз вақт сарфлаб, гитара ва фортепианода чалишни машқ қилинг. Yousician асбобни созлашда ёрдам беради ва ўрганишнинг барча босқичларини ўтказади. Натижада севимли қўшиғингизни оригинал ижрочидан ёмон бўлмаган даражада куйлашингиз ёки чалишингиз мумкин.

10. Enki

Enki иловаси Python, HTML, JavaScript ва дастурлашнинг бошқа тилларини ўзлаштиришда ёрдам беради. Тайёргарлик даражасини танланг ва ҳар куни кўникмаларни яхшилаш мақсадида машқлар ва мини-ўйин тарзидаги қисқа дарсларни ўзлаштиринг.

Ўйлаймизки, юқорида номлари келтирилган иловалар сизнинг қизиқишларингиз доирасини кенгайтириш, ўзингиз қизиққан соҳада кўпроқ билимга эга бўлишда ёрдам беради.

Мавзуга оид