Ўзбекистон | 14:07 / 18.05.2019
20022
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир қабулхоналари 1 июндан иш бошлайди

Акмалхон Ортиқов/Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс клубда «Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳукумат билан мулоқотининг янги формати" мавзусида анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бош вазир қабулхоналарининг ишга тушиш муддатлари маълум қилинди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Акмалхон Ортиқовнинг баён этишича, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бош вазир қабулхоналари жорий йилнинг 1 июнидан иш бошлайди. 15 июнь санасидан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маълумотларни жамловчи электрон база иш бошлайди. 

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг қайд этишича, бу қабулхоналарда мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати одатдагидан фарқ қилади. Яъни йўналтирилиши керак бўлган ҳар бир масала 2 кунда, мазмун жиҳатдан кўриб чиқиладиган мурожаатлар эса 7 кун ичида кўриб чиқилиши белгиланган.

Бош вазир зарурат туғилганда чет эллик инвесторларни шахсан ёки видеоконференцалоқа тарзида қабул қилиши ҳам мумкин.

Мавзуга оид