Жамият | 20:01 / 18.05.2019
10079
1 дақиқада ўқилади
Қопларда хомашё ўрнида тайёр маҳсулотлар борлиги фош бўлди
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига хорижий давлатдан умумий қиймати 17 749 АҚШ долларига тенг бўлган, 15570 килограмм “Парда маҳсулотлари учун мато хомашёси” товари олиб келиниши лозим эди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Божхона кўриги давомида божхоначиларда товарнинг ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш мақсадида товарлардан белгиланган тартибда намуналар олиб, комплекс экспертизага юборилди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу товарлар хомашё эмас, балки тайёр парда матолари эканлиги маълум бўлди.
Олиб қўйилган ушбу парда товарларга нисбатан 2,1 миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди ва жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
08:15 / 23.12.2024
Божхона постидан 1,3 млн рублни яширинча олиб чиқиш уриниши аниқланди
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
19:33 / 05.12.2024