Зеленский Украина президенти лавозимига киришди
Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. Мамлакатнинг янги сайланган президенти Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, Украин халқига қасамёд қилди.
Конституцион суд раҳбари Наталия Шаптала Украинанинг янги сайланган президенти конституциянинг 104-моддасига кўра лавозимга киришиши мумкинлигини маълум қилди. У президентга президентлик рамзлари — кўкрак нишони, гербли муҳр ва чўқмор топширди.
«Интерфакс» агентлиги мухбири хабар қилишича, парламент залида барча депутатлар, 50дан ортиқ хорижий делегациялар вакиллари, жумладан халқаро ташкилотлар, Украинанинг собиқ президентлари Леонид Кравчук, Леонид Кучма, Виктор Юшченко, Петро Порошенко, Украина ҳукумати аъзолари, черковлар ва диний ташкилотлар вакиллари, суд тизими вакиллари ҳамда бошқа таклиф этилган меҳмонлар ҳозир бўлишган.
Инаугурациядан сўнг Зеленский Украина қуролли қучлари қўшинлари қўмондонлари билан учрашади, сўнг чет эл делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Зеленский Рада биносига Марина хиёбони бўйлаб келган. У янги ҳукуматнинг асосий фишкаси - фуқароларга яқин бўлишда эканини айтган. Зеленский ўз йўлида одамлар билан қўл бериб саломлашиб ўтган, кейин тантанали равишда парламент залига йўл олган.
Зробимо це разом! pic.twitter.com/Ns9FdUJVQ4
— Команда Зеленського (@zeteam_official) 20 мая 2019 г.
У украинлар билан селфи тушишга ҳам улгурган.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни ўтказилган Украина президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида Владимир Зеленский 73,22 фоиз овоз олиб, давлатнинг янги раҳбарига айланганди. Иккинчи номзод, Украинанинг бешинчи президенти Петро Порошенко учун эса сайловчиларнинг 24,45 фоизи овоз берганди.
Мавзуга оид
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024