Спорт | 14:33 / 22.05.2019
8761
2 дақиқада ўқилади

Эден Азарнинг укаси клубини ўзгартирди

Бельгия терма жамоаси аъзоси, «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг укаси, сўнгги мавсумларда Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасида тўп суриб келган яримҳимоячи Торган Азар фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия» клубида давом эттиради.

«Боруссия Д» 26 ёшли бельгиялик ҳавбек билан 5 йиллик шартнома тузилганини эълон қилди. Битим шартлари ҳозирча маълум эмас.

Трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил этгани тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Торган менхенгладбахликлар таркибида 2014 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Унинг битими муддати тугашига бир йил қолганди.

Азар Бундеслиганинг якунланган мавсумида 33та ўйинда қатнашиб, 10та гол урган ва 10 голга узатма берган.

Ушбу футболчига «Арсенал» ва «Ливерпуль» клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар билдирилганди.

Мавзуга оид