Light | 19:46 / 23.05.2019
19363
3 дақиқада ўқилади

Сирли Венеция

Венецияга саёҳат қилиш учун отланганда узоқ сайрлар ва сайёҳлар оломонига тайёр туринг. Айниқса, карнавал ва маҳаллий фестиваллар вақтида борадиган бўлсангиз. Бу пайтда шаҳарга дунёнинг барча қисмларидан сайёҳлар келади ва уларнинг ҳаммаси гондолада сайр қилиш ва шаҳарнинг асосий обидаларни томоша қилишни истайдилар.

Фото: Pinterest

Венеция ибодатхоналарини кўриб чиққач, заргарларнинг ёпиқ дўконлари, шаҳарнинг архитектура ва гастрономик хазиналарига ташриф буюриш керак. Бу шаҳар аҳолиси ҳамда сайёҳларнинг тор доирасигагина маълум бўлган ўзига хос жойлар.

Жудекка ороли

Фото: Wikipedia

Венециядаги шовқин ва фаолликдан чарчаганингиз заҳоти «сув таксисига» ўтиринг ва тўлқинлар устида Жудекка оролига отланинг. Бу ерда гўзал боғларга гувоҳ бўласиз. У ерда ананас, атиргул ва улкан сарв дарахтлари ўсади. Бу ерда боғни қурган австриялик архитектор Фредерик Хундертвассернинг уйи жойлашган. Уста биноларни қуришда табиатнинг ҳақиқий ҳаётига аралашмаслик кераклигини айтган. Орол ўз сукунати, чиройли манзаралари ва боғларининг ифори билан сизни ўзига жалб этади.

Libreria Acqua Alta

Фото: TripAdvisor

Сан-Марко майдони яқинида китоб дўкони жойлашган. Бу ерда турли хорижий тилларда ёзилган китобларни топиш мумкин. Улар янги нашрлар ҳам ёки бир неча китобхонни кўрган эски китоблар ҳам бўлиши мумкин.

Libreria Acqua Alta дўкони ғаройиб интерьери билан ўзига хос. Бу ерда кемалар, гондола ва ҳатто ванналар ҳам жавон вазифасини бажаради. Бундан ташқари, дўконда мушуклар ҳам юради. Деразадан эса каналнинг бетакрор манзарасини кузатиш мумкин.

Antica Locanda Montin

Фото: TripAdvisor

Жуда шинам ресторан. Зал орқали ўтиб, аркага келасиз. Бу ерда маҳаллий ошхона таомларини татиб кўриш ва соя остида дам олиш мумкин. Тушликдан ташқари ташрифчиларга тунни ана шу ерда ўтказиш таклиф этилади. Antica Locanda Montin ўзининг шахсий мини меҳмонхонасига эга. Хона деразалари каналга қараган ва ётоқхонада тўлқинлар шовқини ҳамда кемалар товушлари эшитилади.

Мавзуга оид