Жаҳон | 18:37 / 27.05.2019
23246
1 дақиқада ўқилади

"Союз" ракетасини ҳавога кўтарилишидаёқ яшин урди

Фото: Михаил Джапаридзе/ТАСС, архив

Плесецк космодромидан учирилган "Союз-2.1б" ракета-ташувчисини ҳавога кўтарилиши биланоқ яшин урди. Бу ҳақда космодром бошлиғи генерал-майор Николай Нестечук маълум қилди.

Қайд этилишича, ракетага зарар етмаган, сунъий йўлдош белгиланган вақтда орбитага олиб чиқилган.

ТАСС манбасининг сўзларига кўра, яшин ракетанинг каллаги ва учинчи поғонасига урилган.

Яна бир манбанинг айтишича, яшин ракетага у ердан кўтарилганидан сўнг 14-сонияда урилган.

"Союз-2.1б" ракетаси 27 май куни учирилди. У "Глонасс-М" космик қурилмасини орбитага олиб чиқди.

Мавзуга оид