Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5730 сонли фармонига мувофиқ Илҳомжон Абдуҳалилович Абдуғафоров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Илҳомжон Абдуғафоров 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент Давлат университетини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган. Амалий математика мутахассислигига эга. Шунингдек техника фанлари номзоди ҳисобланади.
Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосарларидан бири Илҳом Норқулов МБ биринчи ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:21
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024