Light | 16:57 / 28.05.2019
6368
4 дақиқада ўқилади

Нима учун орзуингиздаги лойиҳани бошлай олмаяпсиз?

Миянгизда янги бир ғоя пайдо бўлди. Илҳомланиб, уни дўстлар ва яқинларингиз билан ўртоқлашдингиз. Келаси сафар улар ишингиз ҳақида сўрашади. Сиз масалани ўрганаётганингиз ва режалаштириш билан шуғулланаётганингизни айтасиз. Бироқ вақт кетмоқда ва ғоя ҳали ҳам реал ишга айланмаяпти. Сиз ҳаммага бир хил жавоб беришдан чарчадингиз.

Таниш вазиятми? Дастур ишлаб чиқарувчиси Дэвид Ю нима учун бундай бўлиши ва у билан қандай курашиш ҳақида ҳикоя қилган. Rb.ru эса унинг фикрларини тақдим этди.

Фото: Unsplash

Мукаммаллик ортидан қувяпсиз

Идеал бизнес-ҳамкор пайдо бўлиши, бозор етилишини кутяпсиз. Барини майда-чуйдаларигача режалаштиришни истайсиз.

Бироқ Бенжамин Франклин айтганидек, ҳаракатни фаолият билан адаштирмаслик керак.

Биламан, лойиҳа қанча қиммат бўлса, уни идеал кўринишга етказиш истаги пайдо бўлади. Бироқ бу сизни ҳаракатдан тўхтатмаслиги керак.

Лойиҳа жуда катта бўлиб кўринади

Режалаштириш жуда яхши. Бироқ лойиҳа катта куч ва вақт талаб этишини тушунгач, ҳали ишга киришмаган бўлсам ҳам кучли руҳий чарчоқни ҳис этдим.

Илгари ўз-ўзимга шундай дердим: «Кел, курснинг биринчи моделини амалга оширамиз. Кейин эса ҳеч нима қилмаслик учун баҳона топардим».

Ана шунда вазифани бир неча майда қисмларга ажратиб чиқдим:

Модуль -> Бўлим -> 1 видео ->Матн ->Битта параграф.

Кичик параграфни ёзишни якунлагач эса шундай ўйлардим: «Бунинг учун бир неча дақиқа сарфладим, яна биттасини бажара олсам керак».

Ўша куни модулнинг барча матнини ёзиб тугатмаган бўлсам-да, қандайдир натижага эришдим. Бу эса кишига иштиёқ беради.

Фото: Unsplash

Вақтни бекорга сарфлашдан чўчийсиз

Ростини айтсам, бу менинг энг катта қўрқувим. Мен вақт – энг қимматли ресурс, деб ҳисоблайман.

Энг қўрқинчли жиҳат – вақтни бирор бир бекорчи нарсани ишлаб чиқишга сарфлаш.

Мен кўпроқ мақолалар ўқишга ва бозор, рақобат, маҳсулотни ишга тушириш ва ғояларни синаш бўйича курсларда ўқишга ҳаракат қилардим. Шу тариқа ҳеч нарсани уддалай олмаслик борасидаги қўрқувларимни камайтиришга интилардим.

Сарфланган вақтга ачинаманми? Йўқ, мен бу тажрибадан кўп нарса олдим.

Ғоянгиздан нима учун ҳайратга тушганингизни унутдингиз

Ғоя илк марта пайдо бўлганида уни янги ва ҳайратланарли, деб ҳисоблайсиз.

Мен билан ҳам худди шундай бўлган. Мен у қанча пул келтириши ва ўзини ўзи қоплаши учун қанча одам уни сотиб олиши кераклиги ҳақида ўйлардим.

Бироқ ўз курсимни яратишга қарор қилишимнинг асосий сабаби тармоқда WeChat’ни ишлаб чиқишга бағишланган инглиз тилидаги ресурсларни жуда камлиги эди. Мен билимларим хорижлик лойиҳа ишлаб чиқарувчиларига асқотиши мумкинлиги ҳақида ўйлардим.

Дастлаб, ғоя сизни нимаси билан жалб этгани ҳақида унутманг. Унга киришиш киришмаслигингиз ана шунга боғлиқ.

Ғоянгиз жуда кўп

Миянгиз соатига 2500-3000 та ғояни ишлаб чиқа олади. Битта ғояни ёзиб тугатмасингиздан миянгизда яна бир бошқа ғоя пайдо бўлиши мумкин.

Танловнинг мантиққа зид жиҳати ҳам ана шунда – вариантларнинг жуда кўплиги зўриқишни чақиради. Натижада уларнинг ҳеч бирини танламасликка қарор қиласиз.

  • Ғояларни дарҳол ёзиб олинг.
  • Доимий равишда эслайдиган ғоянгизни топинг.
  • Ишга киришиладиган санани танланг.
  • Сизда иштиёқ уйғотадиган ғоя устида ишлашни бошланг.
  • Турли лойиҳалар устида ишланг (менда улар жами учта).

Ҳаммада ўзининг амалга ошиш вақтини кутаётган ғоялар бўлади. Фақат сизгина уларни ҳаётга татбиқ этишингиз мумкин. Нима учун уларни синаб, қандай кўринишда амалга ошишини кузатмаслик керак?

Мавзуга оид