Жаҳон | 07:41 / 02.06.2019
8097
1 дақиқада ўқилади

Ҳимолой тоғларида 8 альпинист йўқолиб қолди

Фото: commons.wikimedia.org

Ҳимолой тоғларида Шарқий Нанда Деви чўққисига кўтарилиш вақтида йўқолиб қолган 8 альпинист қидирилмоқда. Ушбу чўққи Ҳиндистондаги энг баланд (7400 метрга яқин) ва мураккаб чўққиларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда 1 июнда CNN телеканали хабар берди

Таъкидланишича, гап альпинистлар халқаро гуруҳи ҳақида кетмоқда. Чўққига кўтарилишда ҳаммаси бўлиб 12 альпинист иштирок этган, улар 13 май куни чўққига кўтарилишни бошлашган.

12 кун ўтиб, 25 май куни 4 альпинист таянч лагерга қайтиб келган. Режага кўра, бутун гуруҳ базага 26 майда қайтиши керак бўлган.

Йўқолиб қолган альпинистлар орасида 4 британиялик, 2 америкалик, бир нафар австралиялик ва алоқа учун жавобгар ҳинд бўлган.

Экспедицияни ташкиллаштирган Himalayan Run & Trek компанияси альпинистларни бир неча кун кутган, бироқ улар қайтишмаган. Маҳаллий ҳокимият альпинистларнинг йўқолгани ҳақида 31 май куни хабардор қилинган. 

Мавзуга оид