Жамият | 19:44 / 02.06.2021
35708
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик альпинист Эверест чўққисига чиқди

Ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Тошкент вақти билан 16:45да дунёдаги энг баланд тоғ – Эверестнинг 8848 метрли Жомолунгма чўққисига кўтарилди. Бу ҳақда альпинистнинг яқинлари Kun.uz'га хабар берди.

Сергей Денисенко Ҳимолай тоғларига украиналик жамоа билан бирга чиққан.

Ноқулай об-ҳаво туфайли чўққига чиқиш 59 кунга чўзилган. Чўққидан пиёда тушиш учун эса 2 кун кифоя қилган.

Сергей Денисенко дунёдаги энг баланд чўққининг забт этилишини Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига совға эканини айтган. У чўққида Ўзбекистон байроғи ва президент Шавкат Мирзиёевнинг портрети билан суратга тушган.

Маълум қилинишича, Денисенко ўзбекистонлик альпинистлар орасида биринчи бўлиб Эверестнинг Непал давлати томонидаги қисмидан йўлга чиқиб чўққини забт этган.

Альпинистнинг яқинлари Kun.uz'га саёҳат давомида олинган суратларни ҳам тақдим қилишди.

Мавзуга оид