Ўзбекистон | 15:40 / 07.06.2019
22485
2 дақиқада ўқилади

ИИВ: Фаралар бўйича маъмурий баённома тузилган ва тўлов амалга оширилган жарималар қайтарилмайди

Фото: KUN.UZ

Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли матбуот анжумани ташкил этилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини  таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 460-сон қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилмоқда. 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходими, майор Азизхон Муродовнинг сўзларига кўра, куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш бўйича маъмурий баённома тузилган ва тўлов амалга оширилган жарималар қайтарилмайди.

Қўшимча қилинишича, баённома расмийлаштирилган, аммо тўлашга улгурмаган ҳайдовчилар учун бу баённома бекор қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди. 

Мавзуга оид