Спорт | 09:40 / 09.06.2019
9908
1 дақиқада ўқилади

Неймар жароҳат туфайли қанча вақт сафдан чиққани маълум бўлди

«ПСЖ» бош шифокори Лоран Омон ва профессор Жерар Сайллант клуб форварди Неймарнинг жароҳатига баҳо беришди.

Мутахассислар 27 ёшли бразилияликка болдир суяги бўғими тўқималари узилиши ташхисини қўйишган.

Бу ҳолатда жарроҳлик амалиёти талаб қилинмайди. Неймар 4 ҳафтадан кейин сафга қайтиши мумкин бўлади.

Бразилиялик футболчи Қатарга қарши ўртоқлик учрашуви вақтида жароҳат олганди (2:0).

Неймар захира ўриндиғида ўтириб йиғлаб юборганди. Жароҳати туфайли у Копа Америка мусобақасида иштирок эта олмайди.

Қайд этиш керакки, дастлабки хабарларда ушбу футболчи 4 ой вақт давомида футбол ўйнай олмаслиги мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга оид