Жаҳон | 11:53 / 29.06.2019
6550
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда жангарилар ҳужуми оқибатида 20дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Афғонистонда жангариларнинг назорат-ўтказув пунктларига ҳужум уюштириш оқибатида 24 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълум қилишича, ҳужум Афғонистон шимоли-шарқидаги Боғлон вилоятининг Наҳрин туманида амалга оширилган.

Аввалроқ Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида “Толибон” ҳаракати жангариларининг ҳужуми натижасида хавфсизлик хизматининг саккиз ходими ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланганди.

Мавзуга оид