Light | 13:23 / 29.06.2019
11791
5 дақиқада ўқилади

Бола ортиқча вазндан ҳеч қачон азият чекмаслиги учун 10 маслаҳат

Семизлик муаммоси – ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Ҳатто болалар ҳам ортиқча вазндан азият чекишади, ахир улардаги моддалар алмашинуви жуда тез-ку! Статистика ундан-да кўпроқ ҳайратга солади: сўнгги 10 йил ичида семизлик ҳолати кузатилган болалар сони 40 фоизга ортди. Семизлик америкалик болаларнигина хавотирга солмаяпти. Россияда ҳар саккизинчи бола ортиқча вазндан азият чекмоқда, дейди mama-likes.ru.

Ота-оналарнинг вазифаси – муаммонинг олдини олиш. Ота ва оналар фарзандларига семизлик хавф солмаслиги учун қўлларидан келган барча ишларни амалга оширишлари лозим. Бу ишни уддалашда парҳезшунос, педиатр ва болаларнинг озиқланиши бўйича мутахассисларнинг ушбу 10 та маслаҳати ёрдам беради.

Фото: Fotolia

Мувозанатлашган нонушта

Миттивойларга тонгги соат 7-8 да бўтқа ейиш ёқмайди. Кўпчилик болалар оддий чой ва сут билан чекланиб, нонуштадан умуман воз кечишади. Бироқ ота-оналар фарзандларини ҳар куни бир вақтда тўйимли овқатланишга ўргатишлари керак. Нонуштада олинадиган калориялар жуда тез сарфланади. Бундан ташқари, тушлик вақтида кучли иштаҳа пайдо бўлмайди, бу эса ортиқча еб юборишнинг олдини олади.

 

Кўпроқ фаол бўлиш керак

Интернет ўйинлари табиийки болани узоқ вақт давомида банд қилади, бироқ унга фойда келтирмайди. Аксинча – фақат зарар қилади. Бугун куни бўйи тоза ҳавода ўйнайдиган болаларни кам учратамиз. Миттивойлар планшетни қўлларига олиб, ярим кун ана шундай ҳолатда ўтиришни афзал билишади. Кам ҳаракатлилик семириш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Ахир бола калорияларни сарфламайди ва мушакларини ривожлантирмайди-да!

Газли ичимликларни камроқ ичиш

Ширин газли сув асосан шакардан иборат бўлади, демак углеводларга бой. Тез-тез газли сув ичадиган болалар семизлик, кариес ва ошқозон бузилишларини орттиришади. Ичилаётган газли сувлар миқдорини назорат қилиш керак, яхшиси уларни табиий шарбатларга алмаштирган маъқул.

Ортиқча истеъмол қилмаслик

Оналар ва бувилар кўпинча «ликопча тоза бўлгунигача»  барини еб қўйишга болани мажбур қилишади. Бола ортиқча еб юборганида ўзининг «тўйиш датчигини» ишдан чиқаради. Яъни, агар бу одатга айланса, болакай тўйган тўймаганини тушунмайди. Бу эса егуликнинг жуда кўп миқдорда ейилишига олиб келади.

Спортга «Ҳа!» деймиз

Спорт секцияларига мунтазам қатнайдиган ва бир вақтнинг ўзида ортиқча вазндан азият чекадиган болаларни ҳеч ким кўрмаган. Спорт – иродани ривожлантиради, мушакларни машқ қилдиради ва калорияларни сарфлайди. Болани хоккей ёки бошқа спорт турига бериш учун яна бошқа сабабларни келтириш жоизми?

Зўриқишнинг мавжуд эмаслиги

Зўриқишни катталаргина ейиш орқали «ҳазм қилишади», болалар ҳам салбий ҳисларга қарши курашиш керак. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги текширилган йўл – яхши кайфиятни жуда кўп миқдордаги ширинлик, газли ичимлик ва бургерлар ҳисобига олишни танлашади.  Болада зўриқишни таом билан ҳазм қилишга сабаблар бўлмаслиги учун унга оила ва мактабда қулай микроиқлимни яратишга ҳаракат қилиш лозим. Болага бақирмаслик, уни тушуниш ва ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаш.

Нафсни қитиқлайдиган егуликлар камроқ бўлсин

Бир ҳафта учун олдиндан ширинликлар захирасини тўпламанг. Бола ошхона жавонини очиб, иштаҳани қўзғайдиган ширинликларни танлаб олади. Миттивой айни фурсатларда ширинлик ейишни истамаслиги мумкин, бироқ орзу қилган десерти ёнида турганидан кейин нафсини тиёлмай қолиши аниқ.

Порцияга эътибор беринг

Боланинг олдига катта идишни қўйгандан кўра ўртача порцияни таклиф қилган маъқул. Агар у тўймаса, унга қўшимча сузиб беришингиз мумкин. Болага мўътадил миқдордаги егуликни таклиф қилинг – ортиқча истеъмол қилиш иштиёқини уйғотманг!

Фойдали маҳсулотларни сотиб олинг ва егуликни уйда тайёрланг

Органик егулик – кимёвий моддаларсиз етиштирилган сабзавот ва меваларни татиб кўриш керак. Шунингдек, ўзингизни тушлик ва кечки таомларга ресторандан буюртма бериш эмас, у      ларни уйда тайёрлашга ўргатинг. Ярим тайёр маҳсулотлар ҳам у қадар яхши вариант эмас. Бола учун соғлом овқатланишни таъминлаш керак. Ахир аслида соғлом овқатланиш ортиқча ҳашаматни талаб этмайди.

Ўрнак кўрсатинг

Болалар ота-оналаридан намуна олишади. Агар ота ва онаси қад-қомати келишган, серҳаракат кишилар бўлишса, миттивой ҳам уларга ўхшашга ҳаракат қилади. Агар ота-онаси чексиз миқдорда фаст-фуд еб, интернетга «ёпишган» бўлса, болалар ҳам хулқ-атворнинг айнан шу моделидан нусха олишади. Шундай экан, агар сизни намуна деб аташ мушкул бўлса, турмуш тарзингизни қайта кўриб чиқинг.

Мавзуга оид