Light | 14:41 / 03.07.2019
39397
4 дақиқада ўқилади

Музлатгичдаги ёқимсиз ҳиддан қандай халос бўлиш мумкин?

Сизга ош содаси, қаҳва, картошка, газета ва қўл остидаги бошқа воситалар ёрдам беради, дея маслаҳат берди Лайфхакер.

Нима учун музлатгичда ҳидлар пайдо бўлади?

Кўпинча айниган маҳсулотлар туфайли. Шунинг учун улар тўпланиб қолмаганини текширинг.

Айрим ҳолларда бунга тўлиб қолган дренаж тешиги сабаб бўлиши мумкин. Уни сув оқиб тушадиган идиш каби вақти-вақти билан тозалаш керак.

Музлатгичдаги кирланган резинали мустаҳкамлагич ҳам ёқимсиз ҳид чиқариши мумкин.

Ёдингизда бўлсин: пластик ҳидларни ўзига тез сингдиради. Шунинг учун уларга қарши курашни қанча ортга сурсангиз, улар шунчалик ўткирлашади.

Музлатгичдаги ҳидлардан  қандай халос бўлиш мумкин?

Агар айниган маҳсулотларни ташлаб юборган, дренаж ва мустаҳкамлагични текширган бўлсангиз-у, бироқ ҳид сақланиб қолса, дастлаб музлатгични яхшилаб ювинг.

Бунинг учун ош содаси ва сирка эритмаси мос келади. 1-2 ош қошиқ сода ёки 2-3 ош қошиқ сиркани 1 л илиқ сувда эритинг ва девор ҳамда токчаларни яхшилаб артинг. Лимон шарбати билан қўшимча тарзда ишлов бериш мумкин.

Музлатгичлар учун махсус тозалаш воситалари ҳам ёрдам беради. Улар кирланиш, ёқимсиз ҳидни кетказади. Одатда спрей кўринишида ишлаб чиқарилади. Уларни ўрамдаги йўриқномага қараб қўлланг.

Агар тозалашдан кейин ҳам муаммо йўқолмаса, дўкондаги ва мустақил тарзда тайёрланган ҳидни ўзига сингдирувчилар асқотади.

Агар ҳид кучли бўлмаса, музлатгични ювиш ўрнига, шунингдек, профилактика сифатида улардан фойдаланиш мумкин.

Ҳидларни ўзига сингдирувчи

Кичкина банкача ёки сашени музлатгичга ўрамда кўрсатилган муддатгача солиб қўйинг.

Ош содаси

У ҳидларни аъло даражада ўзига сингдиради. Музлатгичга очиқ пачкани солиб қўйинг ёки кенг идишга содани сепиб қўйинг.

Как избавиться от запаха в холодильнике с помощью соды

Содани тахминан ойига бир марта алмаштириш керак.

 

Қаҳва

У ҳам ҳидларни ўзига сингдириш хусусиятига эга. Музлатгичга эрийдиган қаҳва, қаҳва доналари солинган кичик стаканни қўйинг. Воситани тахминан ойига бир марта алмаштиринг.

Бир неча кун ёки бир кеча ичида енгил ҳидни кетказиши мумкин.

Активлаштирилган кўмир

Активлаштирилган кўмир 10-20 та хапдориларини ликоп ёки бошқа идишга солиб майдаланг. Музлатгичда 1-2 кун давомида сақланг.

Профилактика учун воситани ойига бир марта ёки ундан кўпроқ алмаштириш керак.

Туз ёки шакар

Бир неча ош қошиқ туз ёки шакарни ликоп ёки бошқа кенг идишга солиб, музлатгичга солинг. Бир ойдан кейин ёки ҳатто ундан олдинроқ ҳам алмаштиринг.

Газета

Ғаройиб, бироқ иш берадиган усул. Бир неча газета варақларини мажақланг ва уларни сабзавотлар солинадиган жойга ёки ёндаги токчаларга жойланг. Ҳафтасига бир марта алмаштиринг.

Как избавиться от запаха в холодильнике с помощью газеты

Айтганча, газетани музхонага солиб қўйиш ҳам мумкин.

Нон

Музлатгич токчаларига бир неча қора нон бўлакларини жойланг. У барча ёқимсиз ҳидларни ўзига сингдиради. Бўлакларни суткасига бир марта алмаштирган маъқул. Фойдаланилган нонни истеъмол қилиш керак эмас.

Картошка

1-2 та йирик картошкани бир неча қисмга бўлинг. Уларни ликопларга солиб, 1-2 кунга музлатгичга солиб қўйинг.

Чой халтачалари

Фойдаланилган чой халтачаларини ташлаб юборишга шошилманг. Бир неча донасини музлатгич токчаларига жойланг, улар ёқимсиз ҳидни ўзига сингдиради. Уларни ҳафтасига бир марта ёки ундан кўпроқ алмаштиринг.

Цитрус мевалар

1-2 та лимон, апельсин ёки грейпфрутни йирик бўлакларга бўлиб, ликопчаларга тахланг ва музлатгичга қўйинг. Уларни тахминан икки кунда бир марта алмаштиринг.

Профилактика учун цитрус мевалар пўчоғидан фойдаланиш мумкин: улар кучли ҳидларни енга олмайди.

Как избавиться от запаха в холодильнике с помощью газеты

Цитрус мевалар ёрдамида музлатгичдаги ҳиддан қандай халос бўлиш мумкин?

Пўчоқларни матодан тикилган қопчага солиб, музлатгичга жойланг. Цитрусли ҳид йўқолгач, пўчоқларни алмаштиринг.

Мавзуга оид