Жамият | 16:49 / 13.07.2019
5241
1 дақиқада ўқилади

Пахтачида 150 киши беморлар учун беғараз қон берди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш акцияси ташкил этилди. Унда туман аҳлидан 150 нафар фуқаро ўз ихтиёри билан қатнашиб, қон топширди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Мазкур акция фавқулотда вазиятларда беморлар учун етарли қон захирасини яратиш, кишиларда доимий донорликка бўлган ҳиссиётни уйғотишга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилган.

Олдинроқ Пахтачи туман марказий шифохонаси ҳудудида маҳалли й бюджет маблағлари ҳисобидан 124 миллион сўмга қон банки бўлими ташкил қилинганди.

Мавзуга оид