Light | 20:10 / 21.07.2019
51353
1 дақиқада ўқилади

Тиниқиб ухлашнинг оддий усули маълум қилинди

Фото: freepik

Техас университети олимлари илиқ ванна қабул қилинса тезроқ уйқуга кетиш ва уйқунинг сифатини яхшилаш мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда Medicalxpress сайтида маълум қилинган.

Мутахассислар уйқуни яхшилашга бағишланган 5322 та тадқиқот маълумотларини ўрганиб чиқишган. Уларнинг айтишича, аксарият ишлар уйқудан олдин илиқ ванна қабул қилиш уйқуга кетишни ўртача 10 дақиқага тезлаштиришини исботлаган. Бунда сувнинг оптимал ҳарорати Цельсий бўйича 40-43 даража ҳисобланади. 

Мутахассислар ваннани уйқудан 90 дақиқа олдин қабул қилишни тавсия қилишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бунда энг яхши самарага эришилади – иссиқ сув нафақат ухлашни тезлаштиради, балки уйқу сифатини оширади.

Мавзуга оид