Равшан Ғуломов президентга маслаҳатчи бўлди
Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Kun.uz манбаси маълумотига кўра, президент қарори билан Равшан Аюбович Ғуломов Ўзбекистон республикаси президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. У шу муносабат билан иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими 2017 йилда Вячеслав Голишев ишдан кетганидан бери вакант эди. 2017 йилдан бери Галина Саидова маслаҳатчи ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.
Равшан Аюбович Ғуломов турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари (2004-2006), «Асака» банк раиси (2006-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2011), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири (2011-2012), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори (2012-2017) сифатида ишлаган.
Қайд этиш керакки, Равшан Ғуломов сўнгги 2 йилда тўртинчи марта лавозимини ўзгартирмоқда.
У 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилнинг август ойигача Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлган, 2018 йилдан 2019 йил бошигача Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири сифатида фаолият кўрсатган, 2019 йилнинг январида Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024