Фан-техника | 22:00 / 01.08.2019
45335
10 дақиқада ўқилади

Июль ойининг энг зўр смартфонлари рейтинги

Ушбу ойда диққатимизни сурилувчи селфи модулли Honor 9X, кескин камерали Nova 5i Pro ва ўйин учун мўлжалланган кучли ROG Phone II смартфонлари жалб қилди.

Honor 9X

Huawei компанияси Honor туркумига оид икки смартфон анонсини ўтказди: Honor 9X ва унинг Pro-версияси. Уларнинг ҳар иккиси Kirin 810 кучли процессори, сурилувчи камерали рамкасиз экран билан таъминланган.

Ҳар икки қурилмада ҳам 2340×1080 пиксел ечимли 6,59-дюйм дисплей мавжуд бўлиб, юқори чап четда жойлашган махсус модел 16 мегапиксел сезувчанликка эга селфи камерани ўзида сақлайди. Асосий камералар гаджетнинг алоҳида услубдаги Х ҳарфи билан безатилган орқа қисмидан ўрин олган. Бош сенсор кичик ва катта моделда ҳам бир хилда 48 мегапикселли бўлиб, қўшимча 2 мегапикселли камера билан бирга ишлайди. Pro-версияда эса яна бир кенг бурчакли 8 Мп оптика ҳам мавжуд.

Бармоқ изи сканери экран остига яширинмаган — уни смартфоннинг ён четига ўрнатишди. 9X'да қулоқчинлар учун 3,5-миллиметр ҳажмдаги тирқишни учратамиз, аккумулятор — 4 000 mA/s.

Техник тавсифи

  • Дисплей: 6,59 дюйм, 2 340×1 080 пиксел.
  • Процессор: Kirin 810, саккиз ядроли.
  • Камера: асосий — 48 Mp + 8 Mp (фақатгина Pro'да) + 2 Mp; фронтал — 16 Mp.
  • Хотира: 4 GB ёки 6 GB (кичик моделда) / 8 GB (Pro'да) тезкор; 64 GB ёки 128 GB (кичик моделда) / 128 GB ёки 256 GB (Pro) доимий; microSD билан кенгайтириш мумкин.
  • Аккумулятор: 4 000 mA/s.
  • Операцион тизим: Android 9 Pie (EMUI 9.1.1).

Honor 9X қизил, кўк ва қора рангларда чиқади. 4 GB оператив ва 64 GB ички хотирали вариант 203 АҚШ доллари нархида, 6/64 GB ва 6/128 GB версиялари мос равишда 232 ва 276 доллар этиб белгиланган.

Honor 9X Pro фақатгина икки хил рангда тақдим этилмоқда: бинафшаранг ва қора. 8/128 GB ва 8/256 GB вариантлари мос равишда 320 ва 349 АҚШ долларга баҳоланмоқда.

Xiaomi Qin 2

Ҳозирги кундаги смартфонлар бозорига назар ташлаймиз — 6 дюйм ва ундан катта ҳажмдаги бир-бирига ўхшаш бесўнақай моделлар. Нафақат уларни қўлда тутиш, шунингдек ҳамёнга жойлаш ҳам жуда ноқулай. Xiaomi инсонлар ҳақида қайғурган ҳолда Qin 2 моделини яратди — катта бўлмаган ва бағоят оддий ускуна.

Смартфон дисплейи диагонали 22,5:9, ён тарафлар билан биргаликда 5,05 дюйм қилиб ишлангани учун ҳам уни қўлда тутиш жуда қулай. Экран ўлчами — 1 440×576 пиксел. Ички қурилмалар —  Spreadtrum SC9832E процессори, 1 GB оператив ва 32 GB доимий хотира. Асосий камера битта, 5 Mp, фронтал камера ишлаб чиқилмаган — селфи ишқибозлари, ушбу девайс аниқ сиз учун эмас. Қизиқарли, лекин смартфон уй техникасини бошқариш учун ИК-портга эга. Ускуна Android Go'да ишлайди.

Техник тавсифи

  • Дисплей: 5,05 дюйм, 1 440×576 пиксел.
  • Процессор: Spreadtrum SC9832E.
  • Камера: асосий 5 Mp, фронтал камера мавжуд эмас.
  • Хотира: 1 GB/32 GB
  • Аккумулятор: 2 100 mA/s.
  • Операцион тизим: Android Go

Смартфон атиги 499 юань баҳосида, яъни тахминан 75 АҚШ долларига тенг.

Xiaomi Mi A3

Xiaomi тақдим этган ҳақиқий Android версияли янги смартфон. У янги авлод Xiaomi CC9e ускуналарига жуда ўхшаб кетади. Гаджет томчисимон кесимга эга 6-дюймли AMOLED-экран билан таъминланган. Дисплей остида бармоқ изи сканери жойлаштирилган. Тўғри, Mi A3'нинг имкониятлари ўзининг катта авлоди Mi A2'га нисбатан оддийроқ — 1 520×720 пиксел ( Mi A3'да 2160×1080).

Экраннинг томчисимон кесимида 32 Mp селфи-камерани учратамиз. Асосий камера сезувчанлиги 48 Mp (f/1.79), 8 Mp (кенг бурчакли оптика) ва 2 Mp (чуқур кескин кўриш).

Смартфоннинг ички қурилмалари ўртача: саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 665 процессори ва Adreno 610 график тезлаштирувчи, 4 GB оператив ва 64 ёки 128 GB ички хотира. Қўшимча microSD карта учун слот ҳам мавжуд. Аккумулятор сиғими 4 030 mA/s. Эътиборлиси, Mi A3 стандарт типдаги аудио-тирқишга эга.

Техник тавсифи

  • Дисплей: 6 дюйм, 1 520×720 пиксел.
  • Процессор: саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 665.
  • Камера: асосий 48+8+2 Mp ва 32 Mp фронтал.
  • Хотира: 4 GB тезкор, доимий сиғим 64/128 GB.
  • Аккумулятор: 4 030 mA/s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie.

Xiaomi Mi A3 кўк, оқ ва кулранг рангларда мавжуд. 64 GB'ли версиянинг нархи 249 еврони ташкил этмоқда. 128 GB варианти эса 279 евро.

Nova 5i Pro

Huawei компаниясининг яқиндагина анонси бўлиб ўтган янги Nova 5i Pro смартфони кўринишидан Nova 5i'нинг яхшиланган версиясидир. Гаджет кучлироқ процессор, симсиз зарядлаш тизими ва асосий камеранинг янги дизайнига эга қилиб ишланган.

Nova 5i Pro дисплейи 6,26 дюйм диагоналда 2 340 × 1 080 пиксел имкониятдан ташқари кўзни кўк нурдан асровчи махсус қоплама билан ҳам таъминланган. Унинг чап томонида 32 Mp селфи камерасининг думалоқ кесими бор. Квадрат рамка билан ҳошияланган асосий камера нақ 4 модулдан ташкил топган: 48 Mp бош, кенг бурчакли 8 Mp ва макро тасвирга олишлар, шунингдек кескин кўриш учун мўлжалланган яна иккита 2 Mp'ли модул.

Nova 5i Pro'нинг ички қисмида Kirin 810 субфлагман процессори, 6 ёки 8 GB оператив ва 128 ёки 256 GB доимий хотира бўлиши кўзда тутилган. 4000 mA/s сиғимли аккумулятор USB-C орқали ва симсиз ҳолатда тез қувват олиш имкони бор. Иккинчи симкарта учун мўлжалланган слотдан эҳтиёж туғилганда microSD карта учун жой сифатида фойдаланса бўлади.

Техник тавсифи

  • Дисплей: 6,26 дюйм, 2340×1080 пиксел.
  • Процессор: саккиз ядроли Kirin 810.
  • Камера: асосий 48+8+2+2 Mp ва 32 Mp фронтал.
  • Хотира: 6/8 GB тезкор, доимий сиғим 128/256 GB.
  • Аккумулятор: 4 000 mA/s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie (EMUI 9.1).

Huawei Nova 5i'нинг 6 GB оператив ва 128 GB ички хотирали версияси Хитой бозорида 2 199 юанни (≈ 329 АҚШ доллари) ташкил қилмоқда. Савдолар 2 августда бошланади.

Lenovo Z6

Lenovo'нинг ушбу ускунаси, компаниядагилар фикрига кўра, Xiaomi'нинг Redmi K20 янгилиги билан рақобат қила олиши кутилмоқда. Смартфоннинг 6,39-дюймли OLED-дисплейи 2340×1080 пиксел имкониятга эга бўлиб, унинг остки қисмида бармоқ изи сканери ҳам жойлаштириб ишланган. Экраннинг устки қисмида эса 16 Mp селфи камера учун мўлжалланган томчисимон тирқиш қолдирилган. Дисплей фронтал панелнинг 93,1 фоиз майдонини қоплаб олгани флагман бўлмаган ускуна учун ёмон натижа эмас.

Орқа панелда 24 Mp Sony IMX576 бош сенсор, икки карра оптик яқинлаштирувчи 2 Mp объектив ва беш мегапикселли кескинликни ўлчаш камералари мавжуд.

Lenovo Z6'нинг ишчанлигини етарли даражада мустаҳкам бўлган Snapdragon 730 процессори таъминлаб беради. Хотира ҳам шунга яраша: 6/8 GB тезкор ва 64/128 GB доимий. Аккумулятор сиғими A/s, USB-C орқали тезкор қувват олишни таъминлайди.

Техник тавсифи

  • Дисплей: 6,39 дюйм, 2 340×1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 730.
  • Камера: асосий 24+8+5 Mp ва 16 Mp фронтал.
  • Хотира: 6/8 GB тезкор, доимий сиғим 64/128 GB.
  • Аккумулятор: 4 000 mA/s.
  • Тизим: Android 8 Pie (ZUI 11).

Нархлар:
6/64 GB'ли асосий конфигурация эга ускуна — 273 АҚШ доллари;
6/128 GB варианти — 304 АҚШ доллари;
8/128 GB хотирали Lenovo Z6 — 361 АҚШ доллари.

ROG Phone II

Asus томонидан расман тақдим этилган ROG Phone'нинг вориси аллақачон дунёнинг энг кучли ўйин смартфони деб номланди. 6,49 дюймли OLED-дисплей ўрнатилган Full HD экран остки қисмида бармоқ излари сканери билан жиҳозланган. Экран HDR'ни қўллаб-қувватлайди ва тезлик 120 Гц гача ўзгартирилган. ROG Phone II 24 мегапикселли селфи камерасига эга, асосий тасвир қурилмалари 48 ва 13 мегапикселли.

Ушбу смартфон Snapdragon 855 Plus чипсетли янги поцессорга эга бўлиб, мобил ўйинлар ўйнашга йўналтирилган. Уни Adreno 640 графикаси ва 8 ёки 12 GB тезкор хотира янада тўлдиради. Ички хотиранинг ҳажми конфигурацияга қараб 128, 256 ёки 512 GB'ни ташкил қилади.

Ўйин аксессуарларини смартфонингизга улашингиз мумкин. Бу қўшимча дисплей ва 5000 mA/s батареяли док-станция, телефондан телевизорга тасвирларни симсиз узатиш учун мўлжалланган қурилма, ташқи совутгич ёки Nintendo Switch'даги каби бир нечта ён бошқарувчи бўлиши мумкин.

Техник тавсифи

  • Дисплей: 6,59 дюйм, 2 340×1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 855 Plus.
  • Камера: асосий 48+12 Mp ва 24 Mp фронтал.
  • Хотира: 8/12 GB тезкор, доимий сиғим 128/256/512 GB.
  • Аккумулятор: 6 000 mA/s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie (ROG UI).

Ускуна бир неча кўринишларда чиқади. 8/128 GB'ли энг кичик версия 505 доллар бўлса, 12/512 GB вариантининг нархи тахминан 868 доллар этиб белгиланган. Қўшимча жиҳозлар ва тезкор қувват олдирувчи қурилмали энг яхши конфигурация тўплами Esports Armour эса 1900 доллар атрофида баҳоланмоқда.

Мавзуга оид