Ўзбекистон | 19:08 / 01.08.2019
14421
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Еvos фаст-фудлари энди Сергелида ҳам бор

Тошкент шаҳрида Еvos фаст-фуд тармоғининг янги филиали иш бошлади.

Еvos Тошкент шаҳри Сергели туманида ўзининг 32 филиалини очди. Бу филиал Сергели-8 мавзесида жойлашган. 31 июль куни мазкур филиалнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Еvos ҳар бир филиали очилиши алоҳида бир байрам. Ўзгача шукуҳ ва ҳарорат билан кутиб олинади. Бу бежиз эмас, албатта. Юқори сифат ва мазали таомлар, озода, шинам жиҳозлар ва энг муҳими ҳар бир мижозга хушмуомала муносабат халқимиз кўнглидан чуқур жой олган! Бу, шубҳасиз, компания муваффақияти гарови бўлиб хизмат қилади.

Еvos бу каби тадбирларда аҳолига нафақат мазали таомларни тақдим этади, балки турли хил бонуслари, шоу-концертлари билан халқ кўнглини олишга интилади.

Еvos очилиш маросимларини машҳур телевидение юлдузи Дилшод Мирзамуродовсиз тасаввур қилиб бўлмайди. У бундай тадбирларнинг доимий меҳмони. Унинг ҳазилга бой гаплари, нозик қочиримлари томошабинларнинг жон-у дили десак муболаға бўлмайди.

Бу галги очилиш маросими ҳам турли ўйинлари, кўнгилочар дастурлари, пантомима усталарининг чиқишлари, кўзбойлағичларнинг кутилмаган саҳна кўринишлари, кўплаб совғалари билан эсда қоларли бўлди. Унда қатнашган борки, компаниянинг эсдалик совғалари, Еvos фаст-фуд тармоғи филиалларида овқатланиш учун пул мукофотларига эга бўлдилар.

Айниқса, масхарабозлар, пантомима актёрлари болажонларга ўзгача завқ улашди.

Акробатлар томонидан кўрсатилган трюклар, оловли кўргазма томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Дастур давомида эстрада хонандаларининг қўшиқлари йиғилганларга хуш кайфият улашди. Via Marokanda гуруҳи Еvos'нинг доимий меҳмонига айланган. Мухлислар жўрлигида куйланган қўшиқлар барчага янада кўтаринкилик бахш этди.

Очилиш маросимининг энг юқори завқли нуқтаси бу — Дубайга икки кишилик саёҳат чиптаси ўйналиши бўлди. Меҳмонлар Еvos янги тамаддихонасига келиб, бир-биридан хуштаъм таомларни тановул қилиш билан бирга Дубайга икки кишилик саёҳат чиптаси учун ўйинда иштирок этишга муяссар бўлдилар. Тадбир охирида тасодифий танлов асосида ғолиб аниқланди. Энг омадли иштирокчига Дубайга саёҳат насиб этди.

Еvos сиз ва яқинларингизга доимо мазали ва тўйимли фаст-фудларни тақдим этади. Компания ходимлари мижозларга хизмат кўрсатишдан мамнун!

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани,Янги Сирғали кўчаси, 27.⠀

Мўлжал: "Zelyoniy bazar"

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид