Ўзбекистон | 15:43 / 04.08.2019
14359
2 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистонга келди

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов V халқаро армия ўйинлари доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” кўпкурашида иштирок этаётган Россия қуролли кучлари терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ташриф давомида Тимур Иванов Россия терма жамоаси аъзолари билан учрашади, спортчиларнинг жойлашиш шароитлари ва Фориш тоғ полигони инфраструктураси билан танишади”, - дейилади хабарда.

“Ҳарбий-тиббий эстафета” илк бор хорижда, Ўзбекистоннинг Фориш ўқув базасида ўтказилмоқда. Иштирокчи ҳарбийлар махсус техникани бошқариш, ярадорларни жанг майдонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ҳолда олиб чиқиб кетиш, ўқ отиш, тўсиқлардан ўтиш каби мусобақаларда беллашади.  

Бу йилги эстафетада 11 давлат (Озарбойжон, Ангола, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Зимбабве, Мьянма, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) қатнашмоқда, Венесуэла қуролли кучлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Мавзуга оид