Жаҳон | 14:46 / 05.08.2019
16592
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Хитой АҚШ билан «кескин ўйин»га тайёр  

Фото: Jason Lee / Reuters

Хитой ҳукумати АҚШ билан савдо уруши кескинлашиши ортидан давлат компанияларига АҚШдан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Агентлик манбаларининг хабар беришича, Хитой давлат компаниялари аллақачон маҳсулот сотиб олишни тўхтатган ва савдо музокаралари қандай давом этишини кутишмоқда. Пекин шу йўл билан Вашингтон билан баҳсда кескин вазиятга тайёрлигини намойиш этди.

Хитой мазкур чораларни АҚШ президенти Дональд Трамп 1 сентябрдан Хитой маҳсулотларига янги божлар киритилишини эълон қилганидан бир неча кун ўтгач қабул қилди.  

Мавзуга оид