Жаҳон | 19:40 / 11.08.2019
11353
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги оммавий қотилликлардан кейин янги фильм премьераси бекор қилинди

Фото: REUTERS / Jose Luis Gonzalez

Universal Pictures кинокомпанияси АҚШда охирги кунларда содир этилган оммавий қотилликлар ортида 26 сентябрга белгиланган “Ов” (The Hunt) фильми премьерасини бекор қилди. Бу ҳақда фильмга бағишланган расмий сайтда маълум қилинган. 

Компания фильмни экранларга чиқаришнинг ҳозир мавриди эмаслиги ҳақидаги қарорга келган. Таъкидланишича, 9 августда АҚШ президенти Дональд Трамп Голливудга ташриф буюриб, у ерда ишлаб чиқарилувчи фильмлар мамлакат учун жуда хавфли эканини айтган. Матбуот Трампнинг бу гапларини “Ов”фильмига ишора деб қабул қилган.

Фильмда бир овчининг нишонига айланган 12 киши ҳақида сўзланган.

3 августда АҚШнинг Эл-Пасо шаҳрида бир эркак Walmart супермаркетида отишма очган. Бунинг оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 20 дан кўпроқ киши яраланган. Шу куни кейинроқ АҚШнинг яна бир шаҳри – Дейтонда яна бир оммавий қотиллик содир этилган. Унда 9 киши ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид