Фан-техника | 08:59 / 14.08.2019
9323
1 дақиқада ўқилади
АҚШда самолётларга MacBook Pro ноутбукларини олиб чиқиш тақиқланди
АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) авиакомпанияларга самолётлар бортига Apple компаниясининг 2015-2017 йилларда ишлаб чиқарилган MacBook Pro ноутбукларини олиб чиқишни тақиқлади.
Ушбу қарор Apple Inc's экрани диагонали 15 дюймли MacBook Pro ноутбукларининг баъзи моделлари батареялари қизиб кетиши ва бу алангаланишга олиб келиши мумкинлиги сабабли қайтарилиб олишини хабар қилгандан кейин қабул қилинган.
“FAA’га баъзи Apple MacBook Pro ноутбукларида қўлланган батареялар қайтариб олингани маълум. Авиакомпаниялар бу ҳақда огоҳлантирилган”, деб айтган FAA вакили.