Жаҳон | 16:58 / 14.08.2019
32656
1 дақиқада ўқилади

Атамбоевга яна иккита жиноят иши бўйича айблов эълон қилинди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга яна иккита жиноят иши – ИЭС модернизацияси ва офис сотиб олиш бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

"Ҳарбий прокуратура яна иккита жиноят иши - ИЭС модернизацияси ва Форум бинолари бўйича билдиришнома эълон қилди", - деди Слесарев. 

Ҳарбий прокуратура айбловига депутатлар комиссиясининг хулосаси асос бўлиб хизмат қилди.

2018 йил январида бутун Қирғизистон пойтахтини иссиқлик ва электр билан таъминлайдиган Бишкек ИЭСда авария содир бўлганди. Авариядан сўнг модернизацияси 386 миллион долларга тушган ИЭС атрофида можаро келиб чиқди. ИЭС бўйича шартнома тузишда коррупцияга йўл қўйганликда айбланиб қатор амалдорлар, жумладан, собиқ бош вазирлар Сапар Исаков ва Жанторо Сатибалдиев ҳибсга олинган.

Мавзуга оид