Ўзбекистон | 19:19 / 14.08.2019
6665
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказ очилди

Фото : Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Бугун, 14 август куни Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказнинг тақдимотига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Унда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати масъул вакиллари иштирок этди.

Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берувчи мазкур ҳарбий мобил инновацион марказнинг афзаллиги шундаки, унда бир вақтнинг ўзида икки нафар оғир аҳволдаги беморга тиббий хизмат кўрсатиш, яна бир нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти мавжуд ва у ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга мўлжалланган.

 Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
 Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

– Ушбу марказда барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, жумладан, коникотамия, трахеостамия, лапросинтез, таракосинтез, юрак жароҳатланганда жароҳат олган қон томирларини тикиш ёки вақтинча шунт қўйиш бажарилади, – дейди мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Абдуғани Юлдашев. 

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Мобил марказда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётганида жароҳатга инфекция тушишининг олдини олиш мақсадида махсус тўсиқ ва ичкаридаги ҳавони ташқарига чиқарувчи ҳаво фильтри ўрнатилган. Шунингдек, бу ерда жарроҳлик лампаси устига камера жойлаштирилган бўлиб, бу орқали жойлардаги ҳарбий госпиталларнинг тажрибали мутахассислари жараённи бевосита онлайн тарзда кузатишлари, зарур ҳолда ўз тавсия ва маслаҳатларини беришлари мумкин.

Мавзуга оид