Жаҳон | 23:47 / 27.08.2019
8436
1 дақиқада ўқилади

Гамбиянинг биринчи президенти вафот этди

Мустақил Гамбиянинг биринчи президенти, мамлакатни 20 йилдан кўпроқ бошқарган Довуд Кайраба Жавара 96 ёшида вафот этди.

“Биз собиқ президент Довуд К.Жафаранинг ҳаётни тарк этгани ҳақидаги хабарни қайғу билан эшитдик. Унинг вафоти миллатимиз, жумладан бутун инсоният учун ҳам катта йўқотишдир”, деб хабар қилган Гамбиянинг амалдаги президенти Адама Барроу. 

Гамбия президенти лавозими 1970 йилда ташкил этилган. Бунгача мамлакат раҳбари лавозимини Британия монархи бажарган. Жавара эса бунгача бош вазир лавозимини эгаллаган.

У бир неча маротаба Гамбия президенти этиб қайта сайланган, бироқ 1994 йил июлида бир гуруҳ аскарлар томонидан четлатилган. Собиқ президент мамлакатдан чиқариб юборилган ва Лондонда яшаган. 2002 йилда у сиёсий фаолият билан бошқа шуғулланмасликка рози бўлиб, ўз ватанига қайтган.

Мавзуга оид