Гран-при ўзбекистонлик санъаткорга насиб қилган «Шарқ тароналари» якунланди (фотогалерея)
Самарқанд шаҳрида 12-марта ташкил этилган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқий фестивали якунланди. Фестивалнинг охирги кунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра 3 та жамоа учинчи, 2 та жамоа иккинчи, 2 та жамоа биринчи ўринни қўлга киритди. Гран-при эса битта жамоага насиб қилди.
Тожикистоннинг «Бадахшон», Россиянинг «Айархан» жамоалари ҳамда ўзбекистонлик Азизжон Абдуазимов ва Улуғбек Элмуродзода дуэти учинчи ўринни қўлга киритди. Уларга махсус мукофот билан бирга 2 минг АҚШ долларидан пул мукофоти берилди.
Мўғулистоннинг «Хатан» ва Туркманистоннинг «Арчабил» жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, махсус соврин ҳамда 3,5 минг АҚШ долларидан мукофот олишди. Биринчи ўринга озарбойжонлик Парвиз Гасимов ҳамда Қирғизистоннинг «Қомузчилар» гуруҳи муносиб кўрилди. Уларга 5 минг АҚШ долларидан пул мукофотлари берилди.
Гран-при ўзбекистонлик Меҳринигор Абдурашидовага насиб қилди. Ўзбекистонлик санъаткор 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланди. Шунингдек қўшимча номинацияларда ҳам ғолиблар тақдирланди. «Меҳр-оқибатни тараннум этгани учун» соврини Эстониянинг «Руут» гуруҳига насиб қилди. «Мусиқа санъати жонкуяри» йўналишида Ҳиндистоннинг «Дебаприя ва Саманвая» гуруҳи ғолиб бўлди.
Эроннинг «Харай» аёллар жамоасига «Анъаналарга содиқ қолганилиги учун» махсус соврин берилди. «Қадриятлар давомчиси» номинациясида Қозоғистоннинг «Бабалар сази» гуруҳи биринчи бўлди. Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг махсус соврини АҚШлик «Хенхауз Проувлерс» гуруҳига насиб қилди. Бу номинантларга 500 АҚШ долларидан мукофотлар берилди.
Kun.uz фотомухбири фестивал ёпилишини Самарқанддаги Регистон майдонида кузатди. Қуйида «Шарқ тароналари» ёпилиш маросимидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мавзуга оид
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024